Ижтимоий тармоқларда Бухорода йўловчи автобусида номаълум эркакнинг қиз болага тегажоғлик қилгани айтилган видеолар тарқалди. Шаҳар ИИО ФМБ ҳолатга аниқлик киритиш учун терговга қадар текширув ишларини бошлади.
Пойтахтда бурқа кийган 20 ёшли талаба қиз хотин-қизларнинг очиқ-сочиқ либосини танқид қилди. ИИВ ўз диний қарашлари орқали бошқаларга баҳо бериш ёки шахсий ҳаётга аралашиш мумкин эмаслигини эслатиб, қиз 15 млн сўм жаримага тортилганини билдирди.
Танзила Нарбаева президент топшириғига кўра бу йил 12 минг хотин-қизлар уй-жой билан таъминланиши кераклиги, бироқ уларнинг 500 нафардан сал ортиқроғига уй берилганини айтди. У жойлардаги масъул тузилмалар топшириқни бажариш ўрнига тадбирбозлик қилиб юрганини танқид остига олди.
«Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти 6 та ҳудудда яшовчи 800 нафар хотин-қиз ўртасида сўровнома ўтказди. Унинг натижаларига кўра, аёлларнинг 60 фоизга яқини турмуш ҳаётида зўравонликка дуч келмаганини қайд этган бўлса, қолган 40 фоизи камситиш ва зуғум ўтказилаётганини баён қилган. Ҳар тўртинчи аёл баъзи ҳолларда зўравонликка дуч келишини, 7 фоиз аёл эса бу одатий ҳол эканлигини таъкидлаган.
Адлия вазирлиги хотин-қизларни ҳимоя қилишни кучайтириш, жумладан уларни таъқиб қилиш, гап отиш, шахсий ҳаётига дахл қилувчи турли фото-видеоларни тарқатиш ҳолатлари учун жавобгарлик жорий этиш, шунингдек, хусусий сектор ҳисобига аёлларни қўллаб-қувватловчи ташкилотлар сонини оширишни таклиф қилди.
«Газета.uz» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Тошкентга келиб ўқиётган ва турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ҳамда жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган қизлар билан суҳбатнинг 2-қисмини ҳавола қилади. Қизлар пойтахтдаги қийинчиликлар, ўз йўлларини топишдаги иккиланишлар ва жамиятда хотин-қизларга бўлган муносабатлар ҳақида сўзлаб беришди.
«Толибон» ҳаракати вакили Забиҳулла Мужоҳид Афғонистонда аёлларнинг таълим олиши учун «шароит тайёрланаётгани» ва аёллар эркаклар билан бир хил фанларни ўқишини маълум қилди. «Жинсига қараб алоҳида дастурлар бўлмайди ва дипломлар дунёда тан олинади», — деди у.
«Газета.uz» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан Тошкентга келиб ўқиётган ва турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ҳамда жамиятда ўз ўрнига эга бўлиб бораётган қизлар билан суҳбат уюштирди. Улар қандай мақсад билан пойтахтга келганлиги, жамиятда аёллар ва қизларга бўлган муносабат, атрофдаги стереотиплар ҳамда тенгдошлари ва ёш қизларга қандай маслаҳатлар беришлари ҳақида сўзлаб беришди.
Сенат раиси тазйиқ ва зўравонлик қурбони бўлган аёллар ҳақида гапирар экан, ҳимоя ордерини ҳеч ким олмасада керак, деган фикрда бўлганини айтди. «Айниқса Ўзбекистонда, узоқ қишлоқларда яшаётган аёллар уйимдаги гап-сўзлар кўчага чиқмасин дейди. Бу тизим қандай ишлар экан деб ўйласам, 1 йил ичида 15 минг аёл ҳимоя ордерини олибди», — деди у. Шунингдек, ҳимоя ордерини эркаклар ҳам олиши мумкинлиги, қолаверса унинг муддатини бир ойдан узоқроққа чўзиш ҳамда бу борадаги қонунчиликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев анорчилик бўйича илмий ишлар қилиб келаётган боғбон аёл билан суҳбатдан сўнг, мазкур йўналишда таҳсил олаётган ёш олималарни илғор хорижий мамлакатларга ўқишга юбориш бўйича топшириқ берди. «Қизларимиз билмайди, тушунмайди ўқимайди, деймиз. Чунки, уларни ўзимиз ўқитмаймиз-да. Аёлларимизнинг билими, малакаси кучли. Юзага чиқариш керак», — деди президент.
Чорак асрда дунёнинг бирорта ҳам мамлакати хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича Пекин декларациясини тўлиқ бажаришга яқинлашмади, дея таъкидлади БМТ. Дунёда ҳукумат вакиллари ва раҳбарларининг фақатгина 25 фоизини аёллар, қолган 75 фоизини эркаклар ташкил этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг